Фаластинда миллионлаб талабалар мухториятнинг мустақиллиги учун имзо чекдилар
Фаластинлик талабалар жаҳон ҳамжамиятидан ўзларининг ҳозиргача тан олинмаган мамлакатларини тан олинишини талаб қилдилар.
Бунинг учун миллионлаб талабалар мухториятнинг тан олиниши ва Фаластин ерларининг Исроил томонидан истилосига барҳам берилишини сўраб имзо чекдилар. Ушбу мактуб Маҳмуд Аббос орқали БМТ бош котиби Антонио Гутеррешга жўнатилди.
«Бу хат халқимизнинг озодлик ва мустақиллик учун кураши ҳамда интилишлари йўлидаги қатъияти ҳамда журъатини намоён этади», – деди Маҳмуд Аббос.
Имзо йиғиш акциясини Фаластин таълим вазирлиги шу йилнинг август ойида уюштирган эди.



