БМТ Мьянма ҳукуматини яна инсофга чақирди

БМТ Мьянма ҳукуматини яна инсофга чақирди

 БМТ бош котиби Антонио Гутерриш ва БМТ хавфсизлик кенгаши Мьянма ҳукуматини роҳинжа мусулмонларига қарши ҳарбий амалиётларни тўхтатишга чақирди.

Куни кеча хавфсизлик кенгаши Буюк Британия ва Швециянинг ташаббуси билан роҳинжалар масаласини муҳокама қилиш учун ёпиқ эшиклар ортида мажлис ўтказди ва ушбу Осиё мамлакатидаги диний-этник озчиликка нисбатан зўравонликларни яна қораладилар.

Мажлисдан аввал сўзга чиққан БМТ бош котиби роҳинжа қочқинлари аҳволини «ҳалокатли» ва «умуман чидаб бўлмас» деб баҳолади, роҳинжалар ўз она ватанида этник тозалашга дучор бўлаётганини тан олди.

«Мен Мьянма ҳукуматни ҳарбий амалиётларни тўхтатиш, зўравонликларга чек қўйиш, қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда мамлакатни тарк этган барча инсонларнинг унга қайтиш ҳуқуқини тан олишга чақираман», – деди Гутерриш Нью-Йоркдаги матбуот анжуманида, дея хабар бермоқда Al Jazeera.

Аввалроқ худди шундай мазмундаги баёнотни БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича масъули Зайд Раъд ал-Ҳусайний ҳам қилган эди. У Мьянмадаги аҳволни “этник тозалашга дарсликлардагидек мисол” деганди.

back to top