Милонов «ислом терроризми»ни ман қилмоқчи

Милонов «ислом терроризми»ни ман қилмоқчи

Россия Давлат думаси депутати Виталий Милонов ОАВда «насроний терроризми» ва «ислом терроризми» каби истилоҳларга тақиқ қўйилишига эришмоқчи.

Шу мазмундаги мурожаатини у Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Михаил Сеславинскийга юборди. «Сиздан «насроний терроризми» (христианский терроризм) ва «ислом терроризми» (исламский терроризм) атамаларининг Россия ҳудудида чиқадиган ОАВ ва даврий нашрларда қўлланилишига чек қўйишингизни сўрайман. Дин ва терроризмни боғлаш қўпорувчиликдир, бу иш давлат томонидан ҳуқуқий баҳоланиши керак», – дейилади жумладан мурожаатда. Унинг сўзларига кўра, бундай атамалар «сурбетлик ва орсизлик»дан бошқа нарса эмас, айни дамда хавфли ҳамдир. Чунки улар динлараро нифоқ ҳамда жамиятда тоқатсизликни келтириб чиқаради.

back to top