Тожикистон ва Саудия Арабистони терроризмга қарши кураш масаласида ҳамкорлик қилади

Тожикистон ва Саудия Арабистони терроризмга қарши кураш масаласида ҳамкорлик қилади

Тожикистон ва Саудия Аарбистони диний муносабатлар соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришни режалаштирмоқда.

Тожикистон ташқи ишлар вазирлигининг Ахборот, матбуот ва ташқи сиёсатни режалаштириш бошқармасидан хабар қилишларича, «икки дўст давлатнинг диний муносабатлар соҳасида ҳамкорлиги»га оид масалалар мамлакатнинг Ар-Риёддаги элчиси Заробиддин Қосимий ҳамда Саудиянинг Ислом ишлари вазири Солиҳ ибн Абдулазиз ал-Шайхнинг учрашуви чоғи муҳокама қилинди.

«Суҳбатдошлар толерантликни тарғиб этиш, экстремист ғояларнинг тарқалишига тўсқинлик қилиш ва террорчиликка қарши курашни ёқлаб гапирдилар. Ҳар икки томон ҳам барча белгиланган соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш учун қатъий тайёрликларини алоҳида таъкидладилар», – дейилади хабарда.

back to top