Мусулмонлар яҳудийларнинг ҳуқуқ ҳимояси соҳасидаги хизматларини эътироф этдилар
АҚШнинг етакчи мусулмон жамоатчилик ташкилотларидан бири Жамоатчилик ишлари бўйича мусулмонлар кенгаши (MPAC) иккита яҳудий фаолларининг диний озчилик манфаатларини ҳимоя қилишдаги хизматларини юқори баҳолади ва уларга махсус мукофот топширди.
Мусулмонлар кенгашининг «Мадад берувчи овозлар» номли мукофотига Bend the Arc ҳаракати раҳбари Стош Котлер ҳамда Брукингс институти доценти ва сиёсий мавзуларда ёзувчи машҳур блогер Бенжамин Уиттс сазовор бўлди, деб хабар беради Cleveland Jewish News.
Мусулмон ҳуқуқ ҳимоячилари Котлернинг президент Дональд Трамп маъмуриятидаги исломофобларга, жумладан, исломобия индустриясининг машҳур ходими, Breitbart News нашрининг бош муҳаррири Стивен Бэннонга қарши курашга қўшган ҳиссасини эътироф этдилар.
Уиттс эса ўзининг блоги орқали давлат хавфсизлиги баҳонаси билан диний жамоатларга қора чапланишига қарши оммавий чиқишлар қилади.
MPAC шунингдек Tumblr асосчиси Дэвид Карпга Донральд Трамп томонидан қатор мусулмон давлатларидан мухожирларнинг АҚШга киришига қўйилган тақиққа нисбатан петиция уюштиргани учун мукофот топширди.



