Нью-Йоркда яҳудий аёллар исломофоблик қурбони бўлди

Нью-Йоркда яҳудий аёллар исломофоблик қурбони бўлди

Нью-Йоркда икки яҳудий аёл исломофоблик қурбонига айланди. Куинсдаги метро бекатида 57 ёшли она ва унинг 37 ёшли қизига 40 яшар эркак ҳужум қилган.

Воқеа 13 сентябрда содир бўлган эди, аммо у ҳақида энди маълум қилинди. Ўшанда эркак маст ҳолатда бўлган. Полицияда унинг исмини  Димитриус Зиас  дейишди. Яҳудий аёллар зинадан кўтарилаётганларида етиб олган эркак уларни исқирт мусулмонлар деб ҳақоратлаган ва мамлакатдан тезда чиқиб кетишни талаб қилган. Аёллар ўгирилиб қараганларида эса, эркак уларнинг иккисини ҳам урган. Аёллар мусулмон эмас, яҳудий эканини «тадбиркор» эркак полиция участкасига келиб билди. Жабрланувчилардан бири – ёшроғининг тахмин қилишича, насроний динига эътиқод қилувчи онаси рўмол ўраб олгани учун эркак уларни мусулмон деб ўйлаган. Димитриус Зиас аввал судланган, энди унга нисбатан «нафрат туфайли жиноятга қўл уриш» айблови билан жиноий иш очилди.

back to top