Ободий: Боғдод Курд мухториятига қарши куч ишатишга тайёр
Агар Курд ҳудудий маъмурияти томонидан режалаштирилган мустақиллик ҳақидаги референдум зўравонликларга сабаб бўлса, Ироқ ҳарбий аралашувга тайёр.
Yenicag.Ru нинг хабар беришича, бу ҳақида Ироқ бош вазири 16 сентябрь куни «Associated Press»га интервьюсида айтган.
Агар Ироқ аҳолисига «ноқонуний куч ишлатилиши хавф солса, биз ҳарбий аралашувни амалга оширамиз», – деди у.
«Сиз Конституцияни рад этиб, Ироқ чегараларига хавф солсангиз, бу бошқа мамлакатларни ҳам Ироқ чегараларини бузишга оммавий таклиф этиш бўлади, бу жуда хавфли ишдир», – деган Абадий.
Курд ҳудудий маъмурияти раҳбарлари ушбу референдум Боғдодни улар билан музокалар столига ўтиришга мажбур қилишидан ва Курдистон озодлиги йўлида ишларни давом эттиришидан умидворлигини айтди. Бироқ Абадийнинг сўзларига кўра, айнан референдум туфайли бундай музокаралар қийинлашади.
«Бу жараённи қийинлаштириб ва мураккаблаштириб юборади», – деди у. «Мен ҳеч қачон музокаралар эшигини ёпмайман. Ҳар доим музокара ўтказиш мумкин».
Эслатиб ўтамиз, 7 июнь куни сиёсий партиялар билан маслаҳатлашув натижаларига кўра Курд ҳудудий маъмурияти раҳбари Масъуд Барзоний ҳудуднинг мустақиллиги ҳақидаги референдум 5 сентябрга режалаштирилганини айтган эди.
Ироқ бош вазири Хайдар ал-Абадий аввалроқ «бу референдум Ироқ Конституциясига зид ва унинг натижалари тан олинмайди», – деганди.
Ироқ парламенти Курд ҳудудий маъмуриятининг мустақиллик ҳақидаги референдумига қарши овоз берди.



