Алкогол ичимликлар ман қилинди

Алкогол ичимликлар ман қилинди

Сайёҳлар жамоат жойларида алкогол ичимликлар истеъмол қила олмайдилар.

Ҳиндистоннинг Гоа штатида яқин орада Исломдаги асосий ҳаромлардан бири – алкогол ичимликларга тақиқ жорий этилади. Тўғри, ҳозирча бу қонун жамоат жойлари учун татбиқ этилади. Алкогол ичимликларини фақат уйда, меҳмонхонада ёки ресторанда (рестораннинг бунинг учун лицензияси бўлиши керак) истеъмол қилиш мумкин. Гоа бош вазири Манохар Паррикарнинг хабар беришича, қонун октябрдан, штатда айни туристлик мавсуми бошланганда, кучга киради. Маълум қилинишича, ичкилик ичиб маст бўлган инсонлар томонидан кўплаб нохуш ҳолатлар содир бўлаётгани бундай қонун чиқарилишига сабаб бўлган.

back to top