«Чегарабилмас шифокорлар» ташкилоти ўз вакилларининг Ракхайн штатига киритилишини талаб қилмоқда
«Чегарабилмас шифокорлар» халқаро инсонпарварлик ташкилоти (MSF) ўз вакилларини инсонларга тиббий ва инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш учун Ракхайн штатига киритишларини Мянма ҳукуматидан талаб қилди. Бу ҳақида ташкилотнинг ўзи хабар тарқатди.
«MSF ва бошқа халқаро инсонпарварлик ташкилотлари вакилларининг зудлик билан жабрланганлар олдига кириши учун ҳеч бир шартсиз йўл очиб берилиши керак, агар шундай қилинмаса, беморларнинг ҳалок бўлиш хавфи жуда юқори, ҳозирда бунинг олдини олиш мумкин”, – деди MSFнинг Мянмадаги амалиётлар менежери Бенуа де Грис.
Мянма ҳукумати Ракхайн штатидаги жабр кўрганларга жўнатилган инсонпарварлик ёрдамларини тарқатишни фақат ўзи амалга ошириш истагини билдиргани туфайли бу ёрдамлар ҳақиқатда унга муҳтожларга етиб бормаслиги мумкин.
Бугун расмий ҳукумат томонидан тарқатилаётган БМТ ва бошқа халқаро нодавлат ташкилотларига нисбатан айбловлар, уларнинг мамлакат ичида ҳаракатланишига тўсиқлар, шунингдек, мутаассиб буддист гуруҳларининг таҳдидли баёнотилари ва хатти-ҳаракатлари туфайли мустақил инсонпарварлик ташкилотлари зарур ёрдамни жабр кўрганларга етказиб бера олмаяптилар.
Устига устак, Ракхаайн Мянма ҳукумати томонидан жанговар ҳудуд деб эълон қилинди, бу эса у ерда янада қаттиқ маъмурий шароитни ва тақиқларни юзага келтирди, деб таъкидлайди ташкилот.



