Келишув: Фаластин қайта бирлашишни бошлаяпти

Келишув: Фаластин қайта  бирлашишни бошлаяпти

Фаластин ФАТХ ва ХАМАСнинг кўп йиллик зиддиятлари ортидан ва ниҳоят бирлашадиганга ўхшайди.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Ғазо секторини назорат қилувчи ХАМАС ҳудуд назоратини Фаластин мухториятининг Маҳмуд Аббос бошчилигидаги халқаро тан олинган маъмуриятига топшириш учун ўз маъмуриятини тарқатиб юборишини эълон қилди.

Ўз навбатида, 20 куни Фаластин мухториятининг бош вазири Рамий Ҳамдуллоҳ ХАМАС вакиллари билан бошқарувнинг маъмуриятлар аро топширилишини муҳокама қилиш учун Ғазога келди.

ФАТХ ва ХАМАС миллий бирликдаги ҳукуматни шакллантиришлари эҳтимоли юқори. Энг муҳими, шу билан Фаластинни Ғазо сектори раҳбарияти орқали парчалаш ва уни Синай ҳудуди билан бирлаштириш ишларига катта нуқта қўйилади.

Энди эса иккига бўлиб ташланган Фаластиннинг бирлашуви унинг ўзини мустақил деб эълон қилиши ва халқаро миқёсда тан олиниши йўлидаги жиддий тўсиқни йўққа чиқаради.

back to top