Гўдак Абдулмасъуднинг ўлими – Мянма виждонидаги яна бир доғ
Роҳинжа мусулмон аёлининг фожиасига доир фотосурат ҳеч кимни бефарқ қолдирмади: она эндигина ўлган гўдаги устида кўз ёш тўкаётгани акс этган кадрга йиғламай қарашнинг имкони йўқ, деб ёзади IslamNews.
Бангладешлик фотограф Дар Ясин тасодифан Кокс Базар ҳудуди яқинидан ўтиб кетаётганда тўпланиб турган роҳинжаллик қочқинлар ва йиғлаётган аёлни кўриб қолди.
Ясиннинг сўзларига кўра, роҳинжа қочқинлари кетаётган қайиқ ағдарилиб кетган, бир нечта одам чўккан, кўпчилик қутулиб қолган, Ханида исмли аёлнинг эгизакларидан бири, 40 кунлик чақалоқ нафас олмай қўйган. Абдулмасъуд исмли гўдак ушбу хатарли саёҳатга дош беролмади.
«Аёл бир қўлида тирик, иккинчисида эсча жонсиз гўдагини кўтариб турарди. Бу юракларни ларзага солувчи ҳолат», – деди фотограф.



