Раввин роҳинжалар геноцидига қарши мусулмон парадини бошқаради

Раввин роҳинжалар геноцидига қарши мусулмон парадини бошқаради

Бу йил Нью-Йоркдаги парад кунини динлараро уйғун муносабатларни ривожлантиришга катта ҳисса қўшган яҳудий диний раҳнамоси бошқаради.

Раввин Марк Шнайер АҚШдаги мусулмон-яҳудий муносабатларини яхшилашдаги кенг миқёсли ишлари учун якшанба куни бўлиб ўтадиган мусулмон парадини бошқаради, деб хабар бермоқда IslamNews JTA га таяниб.
Бу парад АҚШда 32-йил нишонланиши ва илк бора уни яҳудий дини вакили бошқаради. Бу йил кенг миқёсли тадбир Мянмадаги зўравонликлардан паноҳ излаётган роҳинжа мусулмонларига бағишланади.
«Бу йилги парад мавжуд вазиятни ҳисбга олганда аввалгиларидан аҳамиятилироқ. Ирқчилик, исломофобия ва антисемитизм, нохолислик ва нафрат мамлакатимизда авж олиб бормоқда», – деди Мусульмон ташкилоти президенти ва парад ташкилотчиси Шамси Али.

back to top