Шри-Ланка мусулмонлари хайрли ишга қўл урдилар

Шри-Ланка мусулмонлари хайрли ишга қўл урдилар

Шри-Ланкада мусулмон маркази бошқа дин вакилларининг Исломдан хабардорлик даражасини янада ошириш учун очиқ эшиклар кунини ўтказди.

Маълум бўлишича, ушбу орол-давлатда мусулмон аҳоли узоқ вақт зўравонлик ва камситишлар босими остида бўлган, жумладан, буддистлар ҳалол маҳсулотларни сертификациялашга қарши бўлишди, уларнинг норозилиги катта жанжалларга айланиб кетди.

Ислом тадқиқотлари маркази ўзида журъат топиб пойтахтдаги тарихий Ислом ибодатхонаси – Акбар масжидида «Очиқ масжид куни»ни ташкил этди, дея хабар беради Radio Vatican.

Шри-Ланкада истиқомат қилувчи бошқа дин вакиллари  – насронийлар, буддистлар ва ҳиндилар Марказга ташриф буюриб Ислом билан танишиш имкониятига эга бўлдилар.

Буддизм вакиллари, нақадар ғалати кўринмасин, аввалги босим ва тазйиқларга қарамай мусулмонларнинг бу ташаббусини ижобий қабул қилдилар.

«Бу ижобий ташаббус, – деди буддист роҳиб Диякадуве Сомананда Тхеро. – Бугун кўпчилик мусулмонлар ҳақида ёмон фикрда бўлгани учун уларга нисбатан зулм қиляпти».

Ҳинду роҳиби Рахумананда Шарма ҳам мусулмонларнинг ташаббусини  ижобий баҳолади ва аҳолига масжиддаги очиқ эшиклар кунига келишни тавсия қилди.

back to top