Насроний эҳромида исломий ноёб қўлёзма топилди

Насроний эҳромида исломий ноёб қўлёзма топилди

Қувайт университети археологлари Афон тоғидаги насроний эҳромларидан бирида Исломнинг шаклланиш даврига оид ноёб арабий қўлёзмани топишди.

Тарих профессорлари Абдулходий ал-Ажмий ва Муҳаммад ал-Марзукий бошчилигидаги олимлар жамоаси Афон монастиридаги кутубхонани тадқиқ этаётган эдилар. Ваҳоланки, археологларнинг сўзларига кўра, энг қийини тадқиқотлар ўтказиш учун Греция ҳукумати ҳамда амалда алоҳида мухторият мақомига эга монахлар тоғининг раҳбариятидан рухсат олиш жуда қийин бўлган.

“Топилган қўлёзмалар Исломнинг олтин даври (VIII–XIII асрларга) тааллуқлидир. Улар кундалик воқеалар, илмий кузатувлар, диний ишлар каби қатор мавзуларни қамраб олган”, – деди доктор Абдулходий ал-Жомий.

Олимлар ҳали қандай қилиб ноёб исломий қўлёзмалар насроний Афонга тушиб қолганини аниқлашлари керак.

Археологлар кашфиётни Ислом тарихини ўрганувчилар учун жуда муҳим манба деб баҳоладилар.

back to top