Суданлик олимлар Аракан мусулмонларига ёрдам беришга чақирди
Судан Олимлар Ҳайъати араканлик Роҳинжа мусулмонларига моддий-маънавий ёрдам бериш таклифи билан чиқдилар.
Судан пойтахти Хартум
Судан Олимлар Ҳайъати томонидан тузилган ёзма мурожаатда: “Мусулмонларга қарши энг жирканч ва ёвуз ишларни амалга ошираётган Мянма қўшинининг босқинидан жабр чекаётган Роҳинжа мусулмонларини қўллаб-қувватлаш учун моддий ва маънавий кўмакларнинг амалга оширилишини талаб қиламиз”, дейилган.
Ушбу мурожаатдан яна қуйидагилар ўрин олган:
“Мянмадаги қонли воқеалар буддистларнинг Халқаро Қонунлар, анъаналар ҳамда инсоний қадр-қимматни оёқости қилиш билан бажараётган қабиҳликлари – минглаб мусулмонларни қатл қилаётганини, яшаб турган ерларидан ҳайдаб чиқараётганини, қочоқликка маҳкум этаётганини турли ижтимоий тармоқларда бериб борилаётган манбалар орқали бутун жаҳон кузатиб турибди. Мазлумларга ғамхўрлик қилаётганини, қочоқларнинг осойишталигини таъминлаётганини таъкидлаётган Инсон Ҳуқуқлари Ташкилоти ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан бўлаётган бу шафқатсиз ва қонли ҳаракатлар жиноят деб тан олинмаслиги баробарида золимлар, айбдорлар билан ҳамкорлик қилаётганларига таассуфки, гувоҳ бўлмоқдамиз..!”
Мурожаатда шунингдек, Ислом ўлкалари раҳбарлари ҳамда мавзу билан боғлиқ ташкилотлар мусулмонларга кўмак бериш ва уларни зулмдан қутқариш учун масъул ва жавобгар эканликлари алоҳида таъкидланган.
Ҳалок бўлганларнинг сони тобора ортиб бормоқда
25 август куни Мянма қуролли қўшинининг Аракандаги ҳужумидан бугунга қадар минглаб мусулмонлар ҳалок бўлди. Мянма ҳарбий тизими томонидан ҳудудга кириш-чиқиш таъқиқлаб қўйилгани боис ўлган маҳкумлар сонини аниқ келтиришнинг имкони йўқ...
Ушбу босқинлар туфайли 200 атрофида қишлоқ буддист миллатчилар томонидан ёқиб юборилди, вайрон қилинди. Ўн минглаб Аракан мусулмонлари жон сақлаш мақсадида ҳалигача ўлкадан узоқлашишга ҳаракат қилмоқда. Мянмадан қочиб чиқишга муваффақ бўлган мусулмонлар тоғли ҳудудлар, Наф дарёси ёки денгиз орқали Бангладешга йўл олмоқдалар...
Мухбир: Али Самаржи



