ЕИ Ироққа ёрдам учун $294 млн жўнатади

ЕИ Ироққа ёрдам учун $294 млн жўнатади

Европа Иттифоқи Ироқнинг ИШИДдан озод бўлган ҳудудларига инсонпарварлик ёрдами сифатида 294 миллион доллар жўнатади.

Бу маблағ БМТ Бош Ассамблеясининг Нью-Йоркда бўлиб ўтган 72-сессияси доирасидаги тадбирлар давомида йиғилди. “Бугун Европа Иттифоқи томонидан уюштирилган Ироқ Республикаси, Қўшма Штатлар, БМТнинг инсонпарварлик масалаларини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамда Германия иштирокидаги вазирлар кенгашида, умумий ҳисобда, $293,89 млн маблағ йиғилди”, – дейилади ЕИнинг БМТдаги делегацияси хабарида. Таъкидланишича, бу ёрдам биринчи навбатда, Ироқнинг ИШИДдан озод бўлган ҳудудлари, жумладан, Мосулга йўналтирилади, деб хабар беради РИА Новости.

 

back to top