Саудия Арабистони Ироқ Курдистонини референдумдан воз кечишга чақирди

Саудия Арабистони Ироқ Курдистонини референдумдан воз кечишга чақирди

Саудия Аарабистони Ироқ Курдистонини ҳудудда янги инқирозни келтириб чиқариши мумкин бўлган мустақиллик ҳақидаги реферундумдан воз кечишга чақирди.

Бу ҳақида Ар-Риёддаги ўз манбасига таяниб France-Presse агентлиги маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, референдум 25 сентябрга режалаштирилган. Саудия Аарабистони вакилларининг сўзларига кўра, бунинг оқибатлари ҳам сиёсий, ҳам инсонпарварлик жиҳатидан жуда ёмон бўлиши мумкин. Бундан ташқари, овоз бериш “хавфсизлик, жумладан, терроризм билан кураш борасидаги ҳаракатларни йўққа чиқариши эҳтимоли бор”. “Шу сабабли Ар-Риёд курд раҳбариятини Боғдод билан музокаларга чорлайди”, – дейилади Саудия ҳукуматининг баёнотида. Таъкидлаш жоиз, референдумга кўпчилик мамлакатлар, жумладан, Россия ҳам қарши чиққан.

back to top