Муслима доктор бутун дунё бўйлаб инсонларни қутқармоқда

Муслима доктор бутун дунё бўйлаб инсонларни қутқармоқда

Малайзиялик доктор Жамила Маҳмуд кўплаб инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолган. Mercy Malaysia фонди ташкил топгандан бери у жаҳон бўйлаб беҳисоб муҳтожларга ёрдам қўлини чўзди, деб хабар беради ummamag.kg.

2015 йил доктор инсонпарварлик ва халқаро фавқулодда ёрдам ривожига қўшган ҳиссаси учун Merdeka Award номли нуфузли мукофотни қўлга киритди.

Бундан ташқари, Жамила Маҳмуд одамларга ёрдам бераман деб кўп марта ўз ҳаётини хавф остига қўйган.

2003 йилда у болалар касалхонасига дори-дармон етказиш мақсадида бир гуруҳ шифокорлар билан Ироққа йўл олди. Ўшанда унинг гуруҳи кутилмаганда отишма остига тушиб қолди. Афсуски, шифокорлардан бири ўқдан ҳалок бўлди, яна иккитаси яраланди. Жамила ҳам сонидан ўқ еди.

Айни кунларда доктор Жамила Маҳмуд Қизил хоч ва Қизил ярим ой жамиятларининг халқаро федерациясида ҳамкорлик масалалари бўйича бош котиб лавозимида ишлайди ва дунё бўйлаб ҳар куни ўз инсонпарварлик вазифасини амалга оширишда давом этмоқда.

back to top