Хитойда исломофобия тақиқланди
 
															
						Хитой ҳукумати интернет цензураси борасида ғайриоддий қарор қабул қилди.
Бу сафар ҳукумат исломофобияни ман қилди, аниқроғи, исломофобияни тарғиб этишни. Энди Хитойда қидирув тизими орқали исломофоб савол берса, ҳеч қандай маълумот топа олмайди. Гап, жумладан, «яшил дин» ва «тинчлик дини» терминлари устида кетмоқда. Хитой тилида бу терминлар Исломни ҳақоратлаш учун ўйлаб топилганди. Энди шу терминлар бўйича интернет қидирув тизимлари орқали бериладиган саволлар жавобсиз қолади. Эслатиб ўтамиз, сўнгги ойларда Хитой ҳукумати қатор исломофоб қонунлар қабул қилди, улар орасида бир неча мусулмон исмларига ва жамоат жойларда намоз ўқишга тақиқ ҳам бор.



