Туркия ва ЕИ Анқарада сурияликлар учун тиббий марказ очди

Туркия ва ЕИ Анқарада сурияликлар учун тиббий марказ очди

Туркия пойтахтида мигрантларга, биринчи навбатда, Суриялик қочқинларга  мўлжалланган янги тиббий марказ очилди. Лойиҳа Европа Иттифоқининг шу мақсадда ажратган пуллари ҳисобидан амалга оширилди.

Марказ Анқаранинг Олтинтоғ районида иш бошлади. У энг замонавий ускуналар билан жиҳозланган ва 1500 нафар тиббиёт ходими, жумладан, малака ошириш курсларида ўқиган ва айни пайтда Туркияда яшаётган суриялик шифокорлар ва тиббиёт ходимлари ишлашади.

Бундай марказларнинг яратилиши 3 миллиондан ортиқ суриялик истиқомат қилаётган Туркия учун жуда зарур эди. Мамлакатнинг миллий соғлиқни сақлаш тизими суриялик қочқинларнинг кўплиги ва орадаги тил тўсиғи туфайли уларга етарлича тиббий ёрдам кўрсатишга улгурмаётган эди. Бундан ташқари, бу Туркияга қочиб келган суриялик шифокорлар учун ҳам фойдали, энди улар ўз малакаларини сақлаб қолиб ишларини давом эттиришлари мумкин.

Туркияда яшаётган сурияликлар учун тиббий марказ очилиши, умумий ҳисобда, 300 миллион еврога тушди (360 миллион АҚШ доллари).

back to top