Мусулмонлар ғайридинларга нисбатан энг хайрихоҳ
Социологлар Европага қочиб борган мусулмон қочқинлар ўртасида ижтимоий сўров ўтказишди.
Натижада, мусулмонлар бошқа дин вакилларига нисбатан тоқатсиз деган стереотип буткул бузилди. Сўровномада иштирок этган ҳар 10 мусулмондан 9 таси ўзларининг ғайридин дўстлари борлигини айтишди. 92% сўралганлар ўзларини мусулмон бўлмаганлар даврасида қулай ҳис этишига иқрор бўлган. Респондентларнинг ярмидан ортиғи Европада яшаб туриб дискриминацияга учрагани, уларнинг 2 фоизи эса жисмоний зўравонликка дуч келганини айтган.



