БМТ: Исроил фаластинликларнинг уйларини бузишда давом этяпти
Душанба куни БМТ Хавфсизлик кенгаши ўтказган брифингда БМТнинг Яқин Шарқдаги тинчлик жараёни бўйича махсус координатори Николай Младенов Исроил манзилгоҳларининг Фаластин ҳудудига томон кегайиб бораётганини айтди ва Исроилнинг Қуддус шарқий қисмида ўз назоратини мустаҳкамлашга уринишга ҳаракат қилаётганини эслатди, шунингдек, бундай хатти-ҳаракатлар Исроил-Фаластин зиддиятини бартараф этиш ишларига зиён етказишини таъкидлади.
Бу ҳақида Yenicag.Ru БМТ нинг янгиликлар марказига таяниб хабар бермоқда.
Младеновнинг маълум қилишча, сўнгги уч ой давомида Исроил БМТ Хавфсизлик кенгашининг резолюцияларини бузган ҳолда босиб олинган ҳудудларда манзилгоҳлар қуришда давом этган, жумладан, Шарқий Қуддусда ҳам.
«Манзилгоҳлар қуриш жараёни кўрсатилган муддат давомида Шарқий Қуддус ҳудудида амалга оширилди, июль ойида 2300 манзилгоҳ қурилди, бу бутун 2016 йилга нисбатан 30 фоизга кўпдир», – деди Младенов.
БМТ масъули, шунингдек, узоқ маҳкама жараёнидан сўнг Шайх Дарра мавзесидан ўша ерда 50 йилдан бери яшаб келаётан оила кўчириб юборилганини айтди. Яна Шарқий Қуддусда 180 дан ортиқ оилага кўчириб юбориш хавф солиб турибди.
Младеновнинг сўзларига кўра, Ғарбий қирғоқда, фаластинликларга тегишли тураржойларни бузиш, оз бўлса-да, ҳамон давом этмоқда.
«2017 йилда жами 344 та тураржой бузилган, уларнинг учдан бир қисми Шарқий Қуддус ҳудудида жойлашган эди. 500 киши уй-жойсиз қолди», – маълум қилди Младенов.
26 июлда кнессет томонидан биринчи ўқишда «Асосий қонун: Қуддус – Исроил пойтахти» деган қонунга ўзгартиш киритилди. Бу қонун Исроилнинг Шарқий Қуддус узра ҳукмронлигини янада мустаҳкамлайди.
БМТ махсус назоратчиси, шунингдек, Яқин Шарқдаги зўравонлик ҳам тўхтамаётгани ва бу низога барҳам бериш йўлидаги катта тўсиқлардан бири бўлаётганини айтди. 20 июндан 20 сентябргача бўлган муддатда қуролли тўқнашувлар ва Фаластин томонидан амалга оширилган терактлар натижасида 19 та фаластинлик ва 8 та исроиллик фуқаро ҳалок бўлган.
Младенов Хавфсизлик Кенгашига фаластинликларнинг сўз эркинлигини бўғиш ҳамда фуқаролик жамиятини таъқиб қилиш ҳолатларини ҳам маълум қилди. Хусусан, Ғазо секторида ХАМАС томонидан ҳукуматга қарши хатти-ҳаракатларда айбланиб фаол фуқаро ҳибсга олинган. Уни икки ҳафта давомида қамоқхонада ушлаб турганлар.



