Қатарда Саудия Арабистонини қўллагани учун қироллик оиласига мансуб ўнлаб шахслар ҳибсга олинди

Қатарда Саудия Арабистонини қўллагани учун қироллик оиласига мансуб ўнлаб шахслар ҳибсга олинди

Қатарда Саудия Аарабистонини ва амирлик билан алоқани узган бошқа мамлакатларни қўллагани учун, шунингдек, Қатар ҳукумати сиёсатига норозилик билдиргани туфайли қироллик сулоласига мансуб ўнлаб инсонлар ҳибсга олинди.

Le point француз нашрининг хабар беришича, барча ҳибсга олишлар мамлакат амири шайх Тамима ибн Хамада Ал-Танийнинг бевосита буйруғи билан амалга оширилган. Нашрнинг Қатарда ёлғон айблов билан қамаб қўйилган француз тадбиркори Жан-Пьера Кламадьега таяниб бу хабарни тарқатгани эътиборга лойиқ. Унинг сўзларига кўра, қамоқхонади қирол оиласига мансуб ўнлаб инсонларни учратган, улар французга нега қамоққа олинганларини айтиб берганлар. Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони, Миср, БАА ва Баҳрайн июнь ойи бошларида Қатар билан дипломатик алоқаларини узганликларини маълум қилдилар. Бунга Қатар ҳукуматининг террористларни қўллаб-қувватлагани ҳақидаги айбловлар сабаб бўлган.

back to top