Ҳизбуллоҳ раҳбари: Курдистон мустақиллиги референдуми ҳудуддаги аҳволни беқарорлаштириш учун АҚШнинг режасидир
Ироқ Курдистонининг мустақиллиги учун ўтказилган референдум нафақат курдлар яшайдиган ўлкаларга, балки бутун Яқин Шарққа нисбатан таҳдиддир.
Бу ҳақида Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати раҳбари Ҳасан Насруллоҳ хабар берди.
Ҳизбуллоҳ раҳбарининг айтишича, бу референдум ҳудудда бошланажак янги урушларнинг ва уни ташқи кучлар томонидан қўлга олишнинг дебочаси бўлиши мумкин.
Исроилнинг Ироқ курдларини қўллаётгани ҳақидаги хабарни шарҳлар экан, Насруллоҳ референдум АҚШ ва иттифоқчиларининг ҳудудни беқарорлаштириш борасидаги катта режасида биринчи босқич эди, деди.



