Эрдўғон: Ироқ шимолида муаммоларнинг янги ўчоғи пайдо бўляпти

Эрдўғон: Ироқ шимолида муаммоларнинг янги ўчоғи пайдо бўляпти

Туркия ўтмишдаги қадамлари учун афсусланмайди, аммо энди шартлар ўзгариб Ироқ шимоли раҳбарияти Анқара манфаатларига зид ҳаракатлар қила бошласа ва унинг кўмагини унутса, ўз қилмишлари учун жавоб беришига тўғри келади.

Бу ҳақида президент Ражаб Тойиб Эрдўғон баёнот берди, дейди Анадолу.
«Ироқ шимолида мустақил давлат қурилмаяпти. Аксинча, айрим доираларнинг манфаати учун ҳудудда яна бир узоқ муддатли муаммо ўчоғи яратиляпти. Бу фактни эътиборга олмаслик Туркияга ҳам, Ироқ курдларига ҳам зарар келтиради», – деди Туркия президенти.
Ироқнинг Курд ҳудудий маъмурияти (КҲМ) томонидан тузилган харитасида акс этган қатор аҳоли яшаш пунктларида кўплаб араблар ва туркманлар ҳам истиқомат қилади.
«Халқаро ҳуқуқ меъёрларига кўра, бу ҳудудлар баҳсли ҳисобланади. Киркук ҳам баҳсли ҳудуд саналади. КҲМ ҳукуматининг таъкидлашларига қарамай, курдлар Киркук тарихининг бир бўлаги эмас», – деди Эрдўғон.
Президент барча қўшни мамлкаталар – Эрон, расмий Боғдод ва бошқалар билан яқин алоқада ҳамда воқеалар ҳар қанча салбий ривож топганда ҳам, реакция билдиришга тайёр.
«Туркия Ироқ шимолидаги ҳукуматга «КҲМ харитаси»га киритилган ҳудудлардаги режаларини амалга оширишига йўл қўймайди. Мухолифларга босим ўтказиш, аҳолини ўз она ерларидан сиқиб чиқариш, архив материалларини йўқотиш шароитида бўлиб ўтган референдум натижалари эса Туркия томонидан тан олиниши мумкин эмас», – таъкидлади президент Эрдўғон.
«Айрим кучлар Ироқ ва Сурияни айирмоқчи бўляптилар. Мустақилликка интилиш бошқа гап, аммо ташқи кучлар қўлида қўғирчоққа айланишни ёқлаб бўлмайди», – деди президент.

back to top