Тошкентдаги тўй шов-шувга сабаб бўлди
Тошкентдаги “Тарона” ресторанида бўлиб ўтган тўй маросими ижтимоий тармоқларда катта шов-шувга сабаб бўлди.
Тўй сабабчилари Бекзод ва Дилафруз исмли янги келин киёвлар, висол оқшомига меҳрибонлик уйидан болаларни таклиф қилишган ва улар учун чинакам байрам ташкиллаштиришган. Бу ташаббусни келин киёвнинг яқинлари ва дўстлари ҳам қўллаб-қувватлашган.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари: “Байрам дастурхони, шоу дастурлари, мусобақалар, болалар ва ўқитувчилар учун совғалар - байрам муваффақиятли ўтди!
Дилафруз ва Бекзод! Сиз ва дўстларингизга катта раҳмат! Ҳар бир боланинг ҳар бир табассуми сизнинг ҳаётингизни мазмунли ўтишига сабаб бўлади”, дея илиқ фикрларини билдириб қолишди.



