Россия ва Саудия Арабистони $1 млрд лик инвестиция жамғармасини тузадилар

Россия ва Саудия Арабистони $1 млрд лик инвестиция жамғармасини тузадилар

Россия ва Саудия Арабистони 1 миллиард доллар ҳажмга эга инвестиция жамғармасини тузмоқчи. 

РФ энегетика вазири Александ Новак Al Arabiya телеканалига берган интервьюсида айтишича, Россия президенти Владимир Путин ҳамда Саудия қироли Салмон ибн Абдулазиз ал-Сауднинг Москвадаги учрашуви чоғи бу масала бўйича сўнгги келишувга эришилади. 5 октябрь куни Саудия қиролининг Россия пойтахтига ташрифи кутилмоқда. Бу Россия ва Саудия Арабистони ўртасида тузилаётган биринчи жамғарма эмас. 2015 йилда Россия тўғридан тўғри инвестициялар Фонди ва Саудия Арабистонининг Public Investment Fund мустақил фонди ўртасида жозибали лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан, Россия инфраструктураси ва қишлоқ хўжалигига инвестицияни йўналтириш борасида ҳамкорлик қилган эди. Эслатиб ўтамиз, Россия президенти билан Саудия қиролининг учрашувида Татаристон президенти Рустам Миннихонов ҳам иштирок этади.

back to top