Қатар ва Эрон икки томонлама алоқаларни муҳокама қилдилар
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавид Зариф Дохага ташрифи вақтида Қатар амири шайх Тамим ибн Хамадон ал-Таний билан учрашди, дея хабар беради Эроннинг IRNA ахборот агентлиги.
Учрашув давомида Қатар ва Эроннинг икки томонлама муносабатлари ва ҳудуд муаммларига доир бошқа масалалар муҳокама қилинмоқда.
Бу Қатар атрофида инқироз бошлангандан бери Эрон расмийсининг Дохага биринчи ташрифидир.
5 июнь куни Баҳрайн, БАА, Саудия Арабистони, Миср, Яман, Ливия, Мальдив Республикаси ва Маврикия Республикаси Доха билан алоқаларини узганларини эълон қилдилар. Бу қарорни давлатлар Қатарнинг терроризм ва экстремизмга ёрдам бергани ҳамда араб давлатларининг ички ишларига аралашгани билан изоҳладилар.
Кейинроқ уларга Мавритания ва Комор ороллари ҳам қўшилди, Иордания ва Жибути эса Қатар билан дипломатик алоқаларни камайтирди.
Кейинроқ Саудия Арабистони, БАА, Миср ва Баҳрайн Қатарга нисбатан санкцияларни бекор қилиш учун бажарилиши лозим бўлган 13 та шарт рўйхатини Дохага юбордилар. Шартлар 10 кун ичида бажарилиши керак эди.
Сўнгра бу муддат яна 48 соатга узайтирилди. Қатар шартларни бажариб бўлмайдиган деб баҳолади. 13 август куни Саудия Арабистони ҳукумати Қатарга нисбатан чекловларни камайтирди. Ар-Риёд Саудия компаниялари ва фуқароларига Қатардаги фаолиятини зудлик билан тўхтатиш талабини бекор қилди. Бундан ташқари, Саудия томони талабаларга кириш ва чиқиш визаси беришни қайта йўлга қўйди.



