Чўчқа гўшти билан “заҳарланган” яҳудийлар ва мусулмонлар суддан адолат излашмоқда

Чўчқа гўшти билан “заҳарланган” яҳудийлар ва мусулмонлар суддан адолат излашмоқда

Сўнгги ойда АҚШнинг Мичиган штатида яҳудийлар ва мусулмонлар ресторанлар устидан судга арз қилдилар, жабрланувчилар таомларига атайдан чўчқа гўшти қўшиб берилганини айтмоқдалар.

Биринчи даъво аризасини Дирбон шаҳридан Мажид Мугни номли адвокат Ангела Монтгомери исмли яҳудий аёл номидан берган. Аёл Denny's ресторанида овқатланаётганидан вегитарианча таомидан бекон чиққанини айтган.
Даъво аризасида айтилишича, Монтгомери ўз дини ақидаларига ишонадиган ва тўлиқ амал қиладиган яҳудий бўлиб, ўзини чўчқа гўшти билан “заҳарланган” ҳисобламоқда. “Мен учун бу заҳарланишдир. Мени заҳарлашди”, – дейди жабрланувчи.
Яна бир даъво аризаси Дирбонлик мусулмон оиласидан тушган. Асқар Абубакр ва Хасина Саид исмли эр-хотин KFC ресторанида таом буюртма қилган ва кўринишидан мусулмонлиги аён бўлиб туришига қарамай, уларнинг сэндвичига пишлоқ ўрнига бекон қўйиб юборишган.
Яҳудий аёл ҳам, мусулмон эр-хотин ҳам ўз ҳуқуқлари бузилган деб ҳисобламоқдалар ва ресторанлардан маънавий зарарни қоплашини талаб қиляптилар.

back to top