Исроил Фаластин гуруҳларига нисбатан талабларини айтди

Исроил Фаластин гуруҳларига нисбатан талабларини айтди

Нетаняху Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғидаги яҳудий манзилгоҳларига келди.

Тел-Авив Фаластин гуруҳлари Исроилни давлат сифатида тан олсалар, ХАМАСнинг ҳарбийлашган қаноти тарқатиб юборилса ва Эрон билан муносабатларга барҳам берилсагина улар билан ярашиши мумкин, деди Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху.
“Биз Исроилга зид келадиган бўлса, муроса қилмаймиз. Ярашишга келсак, уни оддий тушунамиз: Исроил давлатини тан олинг, ХАМАСнинг ҳарбийлашган қанотини тарқатиб юборинг, бизни йўқ қилишга чақираётган Эрон билан алоқаларни узинг”, – деди Нетаняху.
Бу Фаластинда гуруҳларнинг ярашиб умумий ҳукумат тузиш қарорини берганларидан кейин Нетаняхунинг Ғарбий қирғоққа биринчи ташрифидир.

back to top