Туркия президенти Эронга келди
 
 
															
						Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон расмий ташриф билан Эронга келди.
Меҳробод халқаро аэропортида Туркия раҳбарини Эрон Ислом республикасининг саноат, конлар ва савдо вазири Муҳаммад Шариатмадори, Туркиянинг Теҳрондаги элчиси Ризо Ҳоқон Текин ва бошқа ваколатли шахслар кутиб олдилар.
Ташриф давомида Эрдўғонга Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли, иқтисодиёт вазири Нихат Зайбекчи, энергетика ва табиий ресурслар вазири Барот Олбайроқ, божхона ва савдо вазири Булент Туфенкчи каби юқори мартабали амалдорлар ҳамроҳлик қилишмоқда.
Кутиб олиш маросимида Туркия ҳарбий кучлари бош штаби генерали Хулусий Акар ҳам иштирок этди, у Эронга аввалроқ етиб келган эди.
 
     


