Эрон ва Туркия Яқин Шарқда янги сионистлар давлати пайдо бўлишига йўл қўймайди

Эрон ва Туркия Яқин Шарқда янги сионистлар давлати пайдо бўлишига йўл қўймайди

Эрон мудофаа вазири ва Туркия ҳарбий кучлари бош штаби бошлиғи учрашувида ҳудуддаги қатор муҳим ҳарбий-сиёсий масалалар муҳокама қилинди.

Yenicag.Ru нинг Эрон ОАВларига таяниб хабар беришича, Туркия ҳарбий кучлари бош штаби бошлиғи Хулусий Акар ва Эрон мудофаа вазири генерал Амир Ҳотамийлар Теҳронда курд мухториятида бўлиб ўтган референдумни муҳокама қилдилар.
Ҳар икки генерал ҳам Анқар ва Теҳроннинг Яқин Шарқда янги сионистлар давлатига йўл қўймаслик борасидаги қатъий позициясини намоён қилдилар. Улар айрим кучларнинг Ироқ ҳудудида сионистлар сценарийси бўйича Исроилга хайрихоҳ курд давлати тузишга ҳаракат қилаётганини, Туркия ва Эрон эса бунга йўл қўйилмаслигини таъкидлаб келадилар.
«ИШИД лойиҳаси барбод бўлгач АҚШ ва Исроил бизнинг ҳудудда янги беқарорлик ўчоғини яратмоқчилар. Бу сиёсат ортида мусулмон давлатларини бир-биридан айириб, парчалаб, бўлиб олиш режаси ётибди. Аммо Туркия ва Эрон бунга йўл қўймайдилар. Яқин Шарқда сўнгги 20 йилдан бери бўлаётган жараёнлар сионистлар тузумининг манфаатларига тўғридан тўғри мос келади ва Ислом оламининг парчаланишига олиб келади. Сурия ва Ироқдаги уруш Исроилга керак. Шу орқали сионистлар Фаластиндан эътиборни чалғитмоқчи ва мусулмон ерларини бутунлай эгаллаб олмоқчи”, – деди Эрон мудофаа вазири Хулусий Акар билан суҳбат чоғида.
Хулусий Акар ҳам ўз навбатида ҳудуддаги икки кучли салтанатнинг ҳарбий ҳамкорлиги жуда муҳимлигини таъкидлаб, Эрон ва Туркия Ироқ ва Сурияни парчалашларига йўл қўймаслигини айтди:
«Анқара ва Теҳрон бу масалада ҳамфикр. Биз Ироқ ва Суриянинг ҳудудий яхлитлигини тан оламиз. Бу мамлакатлар ҳудудида пайдо қилинган ҳар қандай давлат ноқонунийдир», – таъкидлади Туркия ҳарбий амалдори.
Эслатиб ўтамиз, курд мухториятида мустақиллик масаласида ўтказилган референдум жаҳон ҳамжамиятининг норозилигига сабаб бўлди. Барча Барзанийни кўп фожиаларга сабаб бўлувчи ушбу ғоядан воз кечишга чақирди.
Ҳозирча Исроил курд мустақиллигини қўллаётган ягона давлатдир.

back to top