БМТнинг инсон ҳуқуқлари институтлари Аракандаги зўравонликни қоралади

БМТнинг инсон ҳуқуқлари институтлари Аракандаги зўравонликни қоралади

Инсониятга қарши жиноятларда Мянманинг кучишлатар тизимлари айбдор.

ЖЕНЕВА
Мянма армияси ва мутаассиб буддистларнинг Аракон штати мусулмон аҳолисига нисбатан зўравонлиги инсониятга қарши жиноят сифатида баҳоланиши мумкин, деб ҳисоблашмоқда БМТ мутахассислари.
БМТнинг Аёлларга нисбатан дискриминацияга чек қўйиш комитети (CEDAW) ва Болалар ҳуқуқи комитети (CRC) мутахассислари Аракон штатида мусулмон роҳинжаларга нисбатан амалга оширилган зўравонликлар ҳақида қўшма докладини эълон қилди.
Муаллифлар Мянма ҳукуматини зудлик билан ҳудудда зўравонликларга барҳам беришга ва аёллар ҳамда болаларга қилинган ҳужумларни текшириш ва айбдорларни жазолашга чақирдилар.
“Биз Аракон штатидаги аёллар ва болаларнинг тақдиридан айниқса хавотирдамиз. Улар ўлдирилмоқда, зўрланмоқда ва мажбуран кўчириб юборилмоқда, бу эса инсониятга қарши жиноят деб баҳоланиши мумкин”, – дейилади баёнотда.
Ҳужжат муаллифлари, шунингдек, инсониятга қарши жиноятларга армия ва бошқа кучишлатар тизимлар ҳам алоқадорлигидан ташвиш изҳор қиладилар.
Мянма ҳукумати халқаро мажбуриятларни бажариши ва инсон ҳуқуқлари бўйича мутахассисларнинг Араконга боришига ҳамда араконлик мусулмонларга қарши қилинган жиноятларни текширишларига имкон бериши керак, дейилади баёнотда.
Мянма шимолидаги Аракон штатида яшайдиган роҳинжа мусулмонларга ҳарбийлар ва буддистлар томонидан ҳужумлар шу йилнинг 25 августидан сўнг кўпайган ва бу ишлар “қуролланган жангариларга қарши кураш” баҳонаси билан қилинмоқда. Ҳудудда гуманитар аҳвол кескин ёмонлашди. Аракондан Бангладешга қочган аҳоли сони 518 мингдан ортиб кетди.
1970-йиллардан бошлаб Мянмадаги роҳинжа мусулмонлар мунтазам босим остида яшаб, этник тозалаб келинмоқда. Мянма мусулмонларининг 80 фоизи қўшни Бангладешдан паноҳ топди.
Ҳозирги кунларда Мянмада 300 минг мусулмон қолган, холос.

back to top