Қувайт Форс кўрфазидаги араб давлатлари раҳбарларини тўпламоқчи
 
 
															
						Бу ҳақида Қувайт ташқи ишлар вазири ўринбосари Холид Жоруллоҳ маълум қилди.
Қувайт Форс кўрфазидаги Араб давлатлари ҳамкорлиги кенгашининг саммитини ташкил этишга тайёр, деди Қувайт ташқи ишлар вазири ўринбосари Холид Жоруллоҳ, дея хабар бермоқда QNA.
“Форс кўрфазидаги Араб давлатлари раҳбарлари кенгаши ҳозиргача бу масалани муҳокама қилмади, аммо биз шундай саммитни ўтказишга тайёрмиз. Умид қиламанки, саммит режалаштирилган вақтда, яъни шу йилнинг декабрида бўлиб ўтади”, – деди Жоруллоҳ.
Дипломат Қувайт араб давлатлари орасидаги муаммоли масалаларда воситачи бўлишга тайёрлигини билдирди.
 
     


