Мусулмоннинг руҳий барқарорлиги
Москвада 29 сентябрь куни Ислом маданияти, фани ва таълимини қўллаш жамғармаси кўмагида ҳамда Қозон федерал университети қошидаги Ислом ва исломшунослик таълимини ривожлантириш ресурс маркази иштирокида
“Ислом: руҳий барқарорлик – шахсий ва ижтимоий фаравонлик негизидир” дея ном олган Биринчи Бутунроссия илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
Конференция ишида Россиянинг 20 та вилоятларидан руҳшунослар, педагоглар, шифокорлар, диний ва жамоатчилик намояндалари, этнографлар, илоҳиёт мутахассислари ва журналистлар иштирок этдилар.
Конференцияда тўпланган мутахассисларнинг асосий мақсади сўнгги йиллар давомида мамлакатдаги илмий, тадқиқотчилик, диний ва ижтимоий институтларда тўпланган барча тажрибалар, услублар ҳамда психологик ишларнинг улкан тажрибаларининг ўзига хос “кўриги” бўлиб ўтди.
Исломий руҳшунослик ҳамжамияти учун энг долзарб муаммоларини кўтариш, соҳа ривожланишининг бундан кейинги йўлларини белгилаб олиб, руҳшунослар, уларнинг мижозлари ва диний арбоблари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиб олиш – тадбир ташкилотчилари олдида турган вазифа шундан иборат эди.
“Ислом: руҳий барқарорлик – шахсий ва ижтимоий фаравонлик негизидир” дея ном олган Биринчи Бутунроссия илмий-амалий конференциясининг якуни бўйича Исломий руҳшуносларнинг профессионал ассоциацияси тузилди. Ташкилотчилар, шунингдек, исломий руҳшунослик ҳамда мусулмонларга руҳшунослик ёрдамнинг долзарб масалаларига бағишланган “Ислом: шахс ва жамият” журналининг нашр этилиши бошланганини билдирдилар.
Ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар бўлиб ўтган конференцияни “тарих саҳифаларида қоладиган ташаббус” деб атадилар.



