«Ҳижобли монологлар» дунё мамлакатлари бўйлаб саёҳатга қилиб юрибди
Америкалик актёрлик иқтидорига эга муслималар ўзларининг диний мансубликларига доир муаммоларни кўрсатиш учун театрлаштирилган томоша ташкил этдилар.
Саҳар Уллах, Зинат Раҳмон ва Дэн Моррисон ўзларининг «Ҳижобли монологлар» номли лойиҳалари билан бир неча мамлакатни айланиб чиқдилар – улар ўз спектаклларини АҚШ, Голландия, Ирландия ва Индонезияда намойиш этишга улгурдилар. Яқинда муслималар Лондонга ҳам ўз шоулари билан келдилар, дея хабар беради The Guardian.
Томошада бор-йўғи 6 та артист иштирок этади ва шоу доирасида 9 та монолог ўқишади. Масалан, Саҳар Уллахнинг «Мен чарчадим» номли монологида муслималарни бошқа инсонлар билан тенг кўришга чақирилади.
Бошқа бир иштирокчи эса ўз монологида муслималарнинг турмушга чиқишидаги муаммоларни ёритади – унга уйланмоқчи бўлган номзодлар орасида «ҳаммаси учун тарафдор» йигит ва қиморбоз ва хотинбоз эркак бор.
Монологлар ўқиб бўлингач, қизлар матбуот анжумани тарзида томошабинларнинг саволларига жавоб берадилар.



