Туркия ва Эрон миллий валюта орқали ҳисоблашишга ўтади

Туркия ва Эрон миллий валюта орқали ҳисоблашишга ўтади

Анқара ва Теҳрон икки мамлакат аро иқтисодий алоқаларда миллий валоютадан фойдаланишга аҳд қилдилар. Бу ҳақида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Эрон президенти Ҳасан Руҳоний билан Теҳронда бўлиб ўтган ахборот анжуманида айтди.

Яқин ҳафталарда икки мамлакат миллий банклари вакиллари Туркия ва Эрон иқтисодий муносабатларига валюта курсининг босимини камайтириш учун масаланинг жузъий жиҳатларини ўрганиб чиқадилар, деди Эрдўғон.
Бундан ташқари, Туркия банклари Эронда, Эрон банклари эса Туркияда ўз филиалини очади, бу иқтисодий алоқаларнинг фаоллашувига сабаб бўлади, дейди Туркия раҳбари.
Эрдўғон Туркия Эрон билан ҳар томонлама фаол ҳамкорлик тарафдори эканини таъкидлади ва икки мамлакат 30 миллиард долларлик товар айирбошлашга тайёр эканини маълум қилди.
“Афсуски, бугунги кунда айни кўрсаткич 10 миллиард доллардан ошмайди. Иқтисодий муносабатлар мавзуси Юқори даражадаги ҳамкорлик кенгашининг мажлисларида асосий масалалардан бири бўлди”, – деди президент.
Икки давлат раҳбарлари ҳозирлигида қатор ҳужжатлар имзоланди.

back to top