Қирғизистон Бош вазир ўринбосари ЙТҲда ҳалок бўлди
Қирғизистон Бош вазир ўринбосари Темир Жумақодиров ЙТҲда ҳалок бўлди.
Нашр хабарига кўра, Жумақодиров Бишкек яқинида Чуй областидаги Садовой қишлоғида юз берган аварияда ҳалок бўлган.
Бу ҳақда нашрга Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати маълум қилган.
Авария натижасида Бош вазир ўринбосари Темир Жумақодиров ва унинг ёрдамчиси Нурлан Жамгирчиев ва ҳайдовчи ҳалок бўлишган.
Ҳозирга қадар олинган маълумотларга кўра, Бош вазир ўринбосари автомобили "КАМАЗ" билан тўқнашган.



