Туркия: никоҳларнинг давлат томонидан расман тан олиниши ҳақидаги қонун қабул қилиниши мумкин
Туркияда имомлар ўқиган никоҳларни расмий мақомга кўтариш ҳақидаги қонун лойиҳаси парламентнинг бирламчи қўмитаси томонидан маъқулланган.
Парламентдаги мухолифатнинг қаршилиги ҳамда феминист фаолларнинг ва мутаассиб-секулярчи ташкилотларнинг норозилик намойишларига қарамай қўмита қонун лойиҳасини қабул қилиш учун парламентга жўнатди.
Халқ-республикачи партияси (CHP), ғоявий камолчилар ва Халқлар демократияси партияси (HDP) лойиҳани парламентга киритмасликка уриндилар. Лекин у Адолат ва Тараққиёт партияси (AKP) ва Миллий ҳаракат партияси (MHP) томонидан кўпчилик овоз билан қўллаб-қувватланди.
Феминистик ташкилотлар, ўз навбатида, қатор намойишлар ўтказдилар, улардан энг шов-шувлиси мамлакат пойтахти Анқарада ҳамда Кадикўйда бўлиб ўтди. Аммо булар қонун лойиҳасининг парламентдаги олға ҳаракатини тўхтата олмади.



