Катта шов –шувга сабаб бўлган фотосурат қаҳрамонлари маълум бўлди

Катта шов –шувга сабаб бўлган фотосурат қаҳрамонлари маълум бўлди

Фото сурат қаҳрамонлари Саудия Арабистонида туғилиб ўсган мусулмон роҳинжа эр-хотин жуфтлиги экан. Аёл Масжид ул-Ҳарамда намоз ўқиётган эрини ўз сояси билан қуёшдан паналаш учун шундай турган эди, дея хабар беради Azan.kz.

Фотосурат саудиялик сураткаш Райёд Аллехянийга тегишли бўлиб, Арафа куни (2017 йил 31 август) Масжид ул-Ҳарамда олинган эди.
Сураткашнинг ўзи фотосуратни “У аёлини Ой деганди, шу сабабли аёли уни қуёшдан паналади” деган сарлавҳа билан 2 сентябрда Твиттер тармоғидаги саҳифасига жойлади.
Эълон қилингач, фотосурат 10 000 мартадан ортиқ улашилди.
Айниқса, Твиттер фойдаланувчиларидан бири @mohdahmedmemon уни саҳифасида бўлишгач, сурат жуда оммалашиб кетди. “Бугун Маккада хотин эрини қуёшдан паналамоқда”, – деб ёзди сурат тепасига фойдаланувчи. Унинг 3 сентябрь куни эълон қилинган твити 28 000 марта қайта улашилди ва 22 000 та лайк олди.
Фотосуратдаги кишининг исми Фаҳад Иқбол бўлиб, у ва аёли роҳинжа миллатига мансуб.
Уларнинг Бирмада яшайдиган миллатдошлари айни пайтда таъқиб ва тазйиққа учрамоқда.
БМТ роҳинжа мусулмонларини (Бирмада яшовчи этник бенгалларни) Ер юзида энг кўп таъқибга учраган миллатлардан бири дея тан олди. Маҳаллий ҳукумат 1982 йил фуқаролик ҳақидаги қонунга ўзгартишлар киритаётганида уларга фуқаролик бермади. Шу сабабли Мянмада уларни ноқонуний мухожирлар деб билишади. Бирма ҳукумати ва мамлакатда кўпчиликни ташкил қилган буддист аҳоли “роҳинжа” номини тан олишдан бош тортиб, уларни бенгалияликлар деб атамоқда.
Бу фотосурат ҳаж пайти муҳрланган қизиқарли ҳолатларнинг ягонаси эмас.
Масжид ул-Ҳарамда аёлини жазирамадан ҳимоя қилиш учун соябон ушлаб турган яна бир эркакнинг сурати ҳам ижтимоий тармоқларда жуда машҳур бўлди.

back to top