40 йилдан сўнг Европа мусулмонлар мамлакатига айланади
Жорий демографик тенденциялар сақланиб қолса, Франция ва Ғарбий Европанинг бошқа мамлакатларидаги туб аҳоли камчиликни ташкил этиб, мусулмонлар кўпчилик бўлиб қолиши мумкин – француз тадқиқотчиси шундай тахминни айтди.
Сиёсий шарҳловчи, иқтисодчи ва активлар бошқарувчиси Чарлз Гэйв ўз ташкилотининг сайтида тадқиқотлари натижасини эълон қилди, дея хабар беради IslamNews сайти Washington Times га таяниб. Президент Гаверкал Ресичнинг таъкидлашича, унинг қарашлари “сиёсий жиҳатдан ёқланмайдиган” бўлса ҳам, бу билан ҳақиқат ўзгариб қолмайди. Гэйв француз аёли ўртача 1,4 та, Европада яшовчи мусулмон муҳожирининг аёли эса 3,4-4 та бола туғиши мумкин, деди. Францияда турли миллатлардаги аҳоли сони саналмайди, аммо Гэйвнинг фикрича, мамлакатда мусулмон муҳожирлари сони 10 фоизга етди.
“Шундай қилиб, 40 йил нари-берисида Австрия, Германия, Испания, Италия, Бельгия ва Голландияда мусулмон аҳоли диний кўпчиликка айланишига амин бўлиш мумкин. Бу башорат эмас, аниқ ҳисоб-китобдир, мен ҳатто энди кириб келадиган муҳожирларни ҳисобга олганим йўқ”, – деди олим.



