Эрдўғон: «Барзаний, яҳудийлар сендан фойдаланишади-да, улоқтиришади»

Эрдўғон: «Барзаний, яҳудийлар сендан фойдаланишади-да, улоқтиришади»

Туркия президенти Эрдўғон «Куллиё» саройида нутқ сўзлади.

Yenicag.Ru нинг маълум қилишича, Эрдўғон президент саройида бош вазир Йилдиримни, мухолиф Халқ ҳаракати партияси етакчиси Давлат Бахчалини ва Анқара ҳокими Мелих Гокчекни навбат билан қабул қилди.
Мазкур учрашувлардан сўнг Эрдўғон президент саройининг ажуманлар залида нутқ сўзлади ва Яқин шарқдаги вазиятни таранглаштириб турган қатор муаммоларни шарҳлади:
«Барзаний ўзининг ўйламай босган қадами билан ўз юртига ҳам, Туркияга ҳам хиёнат қилди. Энди нима бўлади? Чегаралар ёпилади. Шимолий Ироқ шаҳарларига самолётлар учиши бекор қилинди. Яқин вақтда қуруқликдаги барча чегаралар ва ўтказиш пунктлари ҳам ёпилади. Барзаний, нима қиласан энди? Маълум бўлишича, ёшликдан унинг бир давлат барпо қилиш орзуси бўлган экан. Геосиёсий масалалар болалик орзулари билан ечиладими? Бу қанақа болаларча гап? Ҳеч ким сени қўлламаяпти, ҳамма сенинг бузғунчи ғоянгга қарши. Фақат Исроилга кераксан. Ўзингга Франциянинг собиқ ташқи ишлар вазирини ва яна бир яҳудийни маслаҳатчи қилиб олибсан. Исроил эса сени жарга итармоқда. Агар қийин дақиқаларда улар мени қўллайди деб ўйлаётган бўлсанг, хато қиласан. Сени муаммоларинг билан ёлғиз қолдириб ҳаммаси тумтарақай қочади. Сендан фойдаланишади ва кераксиз буюмдек улоқтиришади», – огоҳлантирда Эрдўғон Курд мухторияти раҳбарини.

back to top