Сурия ғарбида вақтинчалик сулҳ
Қуролли мухолифат ва Башар Асад ҳукумати кучлари Сурия ҳукумати таъсири сусайган 4 ҳудуддан бири бўлмиш Хомс вилояти шимолида вақтинчалик сулҳга келдилар, дея хабар беради “Анадолу”нинг Хомсдаги мухбири.
Мухолифатнинг Россия ҳарбийлари билан учрашуви Хомснинг мухолифат назорати остидаги Дар ал-Кабир шаҳарчасида бўлиб ўтди.
Сулҳ матнида айтилишича, томонлар ҳурбий ҳаракатларни тўхтатиб туриш ва ҳудудга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиш ҳақида келишувга эришганлар.
Мухолифат Россия делегациясига Сурия қамоқхоналаридаги 12147 та маҳбуснинг рўйхатини берган.
Сурия мухолифати Музокаралар бўйича Олий қўмитасининг Хомсдаги вакили Фотиҳ Хассун “Анадолу” агентлигига маълум қилишича, ушбу сулҳ Астанада Сурия бўйича музокаралар натижасида қабул қилинган қарорларга мос келади.
“Сулҳга имзо чеккан гуруҳлар музокаралар чоғи мухолифат манфаатларини ифода этади”, – деди Хассун.
Хомс шимолида 250 мингдан ортиқ тинч аҳоли беш йилдан бери Асад режими қамали остида яшамоқда.



