Миср ташқи ишлар вазири ХАМАС ҳақида баёнот берди

Миср ташқи ишлар вазири ХАМАС ҳақида баёнот берди

Самих Шукрийнинг сўзларига кўра, Миср суд органлари ХАМАС ҳаракати ишини кўришда давом этади.

Миср воситачилигида Фаластиндаги гуруҳларни яраштириш ҳаракати ва ХАМАСга боғлиқ суд жараёнлари – ўзаро боғлиқ бўлмаган бошқа-бошқа масалалар, дейди Миср ташқи ишлар вазири Самих Шукрий Мисрнинг «Ал-Ахрам» номли расмий газетасига берган интервьюсида.
«Фаластиннинг ХАМАС ҳаракатига боғлиқ суд жараёнлари давом этади. Бу бошқа масала, судлар алоҳида тизим. Миср халқига нисбатан жиноят содир этганлар албатта жазоланади», – деди вазир.
Миср ҳукумати ХАМАСни Синай ярим оролида зўравонликлар уюштиришда айблаган, ҳаракат Ғазо сектори чегаралари хавфсизлигини таъминлаш учун етарлича ҳаракат қилмаётгани айтилган эди.
Мисрнинг собиқ президенти эса, бошқа айблар қатори, ХАМАС учун жосуслик қилгани ҳам даъво этилганди. Бу ишда Мурсийдан ташқари яна 23 киши айбланган. Суд жараёни давом этмоқда.

back to top