Суд оиласида чўчқа гўшти бермай «азобланган» насроний қизча ишига нуқта қўйди
Буюк Британияда мусулмон оиласи томонидан асраб олиниб, чўчқа гўшти бермай «қийналган» қизалоқ ҳақидаги баҳсларга суд нуқта қўйди.
Эслатиб ўтамиз, август охирида Британияда The Times газетаси 5 яшар насроний қизини асраб олиб, «ниқоб кийган аёл билан яшашга ва араб тилини ўрганишга мажбурланаётган» қизча ҳақида мақола эълон қилинган, унинг ортидан катта жанжал чиққан эди. Жумладан, мақола муаллифи қизалоққа чўчқа гўшти беришмаётганидан аччиқланарди. Бу ҳикоя бошқа нашрларда ҳам қатор мақолалар чоп этилишига ва ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Васийлик кенгаши органининг ички текширувидан маълум бўлишича, оиланинг қизчага муносабати жуда илиқ ва самимий бўлган, ҳатто, ҳозирда қизалоқ уларни соғиняпти, деб хабар беради IslamNews сайти The Guardianга таяниб. Душанба куни бўлиб ўтган суд мажлисида мусулмонлар қизалоққа етарлича ғамхўрлик қилганлари ва унинг учун меҳр-муҳаббатга тўлиқ оилавий муҳит яратганлари маълум бўлди. Қизалоқнинг туғишган бувиси ҳам набирасининг янги оила ҳақида яхши гаплар айтганини тасдиқлади. Бундан ташқари, «насроний қизалоқ»нинг она томондан бобо ва бувиси ҳам мусулмон экани аниқланди. Боланинг энди қаерда яшаши ва унга ким васийлик қилиши ҳақидаги қарор суднинг декабрь ойидаги мажлисида маълум қилинади.



