Бу пенсионер мусулмон таксичини қаҳрамоним дейди – нега?

Бу пенсионер мусулмон таксичини қаҳрамоним дейди – нега?

Британиялик нафақахўр Барри Стоун жамғарган маблағлари товламачилардан асраб қолинган ўша кунни бир умр эсидан чиқармайди.

Яқинда бир кимса кекса британияликка қўнғироқ қилиб, ўзини Скотленд Ярдданман деб таништиради ва банкдаги товламачиликни текшираётганини айтади. Унга банк ҳисоб рақамидаги 12 000 фунт стерлингнинг саккиз мингини 50 фунтлик купюраларда, қолганини еврода ечиб олишни ҳамда Изи Рашид исмли таксичи орқали Лондондаги полиция бўлимига бериб юборишни айтишади. Қария полиция банкдаги купюралардан бармоқ изларини текширади деган уйдирмага ишонди ва қўнғироқ қилганларнинг кўрсатмасини бажарди. Бошқа томондан эса лондонлик таксичи Рашид ҳам аллақандай Гари исмли шахсдан чақирув буюртмаси олди ва кўрсатилган манзилга борди, аммо йўловчи ўрнига ичига пул солинган қутини қўлига тутқазишди. Рашид бир қинғирлик борлигидан шубҳаланди, ҳамкасбининг маслаҳати билан қариянинг олдига қайтиб борди ва тафсилотларни билиб олди. Кутидаги пулларни Рашид, табиийки, содда британияликка қайтариб берди, деб хабар қилади IslamNews сайти Metro.co.uk га таяниб. Барри Стоун энди Рашидни ўзининг қаҳрамони деб ҳисоблайди, ахир, унинг ҳушёрлиги бўлмаганда, ҳамма жамғармасидан айриларди-да. «Мен ўзимни қаҳрамон ҳисобламайман. Бировнинг пулини ўзлаштириб олиш, айниқса бундай кекса ва ожиз қариянинг пулларини, инсофсизликдир», – деди у.

back to top