Атамбаев Сочига амалий ташрифини бекор қилди
Қирғизистонда оммавий тартибсизликлар режалаштирилмоқда.
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев 2017 йилнинг 10-11 октябрь кунларига режалаштирилган Сочи шаҳрига амалий ташрифини бекор қилди.
Бу ҳақида президент матбуот хизмати хабар беради.
Атамбоевнинг Сочида МДҲ ҳамда Евроосиё иқтисодий кенгашига аъзо давлатлар раҳбарлари билан учрашувларда иштирок этилиши кутилаётганди.
Сайловлар куни айрим сиёсатчилар томонидан жиноий уюшмаларни жалб қилган ҳолда оммавий тартибсизликлар ўтказиш режалаштирилаётгани ҳамда бу сиёсатчиларнинг хориждан молиявий қўллаб-қувватланаётгани маълум бўлгач, президент мамлакатдаги тартиб ва хавфсизликни шахсан назорат қилиш учун амалий ташрифини бекор қилди.
А.Атамбаевнинг топшириғи билан тадбирда иштирок этиш учун бош вазир Сапар Исоқов раҳбарлигидаги Қирғизистон Республикаси делегацияси Сочига йўл олади.



