АҚШ турклари Нью-Йоркда «Сулаймония» мажмуасини қурадилар
Нью-Йоркнинг турк жамоатчилиги вакиллари «Сулаймония» мажмуини қуриш учун маблағ йиғиш тадбирини ўтказдилар. Мажмуада масжид ва ўқув маркази бўлиши кўзда тутилмоқда.
Нью-Йорк жанубидаги Лонг-Айлендда қад ростлайдиган мажмуа қурилиши ишларини АҚШ турклари томонидан тузилган Америка мусулмонлар иттифоқи амалга оширади.
Тадбирда Туркиянинг Нью-Йоркдаги бош консули Эртан Ялчин, фаол Ибрагим Куртулуш ва турк жамоатчилиги вакиллари иштирок этдилар.
Лойиҳани молиялаштириш учун маблағ йиғиш мақсадида меҳмонларга турк ошхонасининг турли таомларини таклиф этишди, улар орасида донар, бўрек, пахлава ва бошқа ширинликлар бор эди.
Лойиҳа 2,5 миллон долларга баҳоланмоқда.



