Қирғиз эксперти: «Қозоғистон Қирғизистонни иқтисодий қамал қилади»

Қирғиз эксперти: «Қозоғистон Қирғизистонни иқтисодий қамал қилади»

Қирғиз эксперти: «Қозоғистон олигархлари Қирғизистондаги сайловларга таъсир ўтказмоқдалар»

Айни кунларда Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасида дипломатик инқироз кузатилмоқда. Қирғизистон ҳукумати Қозоғистон раҳбариятини мамлакатнинг ички ишларига аралашишда айбламоқда.
Бу масалани Yenicag.ru учун шарҳлар экан, қирғиз иқтисодчиси Искандар Шаршеев кўмир омборларига Қозоғистондан Шабиркўл, Қоражир маркали кўмирлар бир ойдан бери юборилмаётганини айтди.
«Бизникилар Бешсари кўмирини Қоракечадан олишади. Қоражирнинг нархи 5000 гача кўтарилиб кетди. Бешсари эса 3600-3800 бўляпти. Чунки қозоқлар сайловда ким ғолиб чиқишини кутиб туришмоқчи ва сайлов натижаларига қараб кўмир сотишни бошлашмоқчи. Агар шундай бўлса, жуда ғалати иш бу», – деди эксперт.
Унинг айтишича, Қирғизистон экспортининг катта қисми Қозоғистонга тўғри келади.
«2010 йилда Қозоғистон Қирғизистондан келадиган товарларга чегараларини ёпган, бу эса экспортчилар ва импортчилар учун катта муаммолар туғдирган эди. Умуман, таъкидлаш жоизки, Қозоғистон Қирғизистоннинг иқтисодий ривожига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин», – деди у.
Президентнинг баёнотига тўхталаркан, Шаршеев уни дипломатик эмас, аммо тўғри гаплар деб баҳолади.
«Қозоғистоннинг олигарх доиралари Қирғизистондаги сайловларга таъсир қилишмоқда. Улар сайлов кампанияларига ҳомийлик қилишлари мумкин, бу эса Конституцияда ман этилган. Мамлакатимиз президенти ҳақ гапни айтгани учун ҳурматга лойиқ. Умид қиламанки, Қозоғистон Республикаси ҳукумати буни тўғри қабул қилади ва савдо учун чегараларни ёпмайди. Акс ҳолда аҳволимиз мураккаблашади. Қозоғистон бизнеси ҳам Қирғизистонда кенг ёйилган ва у билан чамбарчасм боғлиқ-ку», – дея фикрини якунлади у.

back to top