ХАМАС ҳаракати мусулмонларни Ал-Ақсо масжидида навбатчиликда туришга чақирди

ХАМАС ҳаракати мусулмонларни Ал-Ақсо масжидида навбатчиликда туришга чақирди

Фаластиннинг сионизмга қарши ҳаракати раҳбарияти Фаластин мусулмонларига мурожаат билан чиқди.

Yenicag.Ru нинг ХАМАС матбуот хизматига таяниб маълум қилишича, ҳаракат етакчилари мусулмонларни Ал-Ақсони назоратсиз қолдирмасликка чақирган.
«Яҳудий экстремистлари сионист кучлар кўмагида муқаддас Ал-Ақсо масжидини эгаллаб олишга уринмоқдалар. Ал-Ақсодан ташқари сионистлар Қуддуснинг бошқа ҳудудларидаги масжидларга ҳам ҳужум қилмоқчилар. Мазкур муқаддас жойларни ҳимоялаш учун мусулмонлар ҳамма масжидларда, айниқса, Ал-Ақсода кеча-кундуз навбатчилик қилишлари керак», – дейилади ХАМАС баёнотида.

back to top